МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШ ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИДА МУҲИМ ОМИЛ

Authors

  • Равшан ХИДОЯТОВ Жиззах политехника институти

Keywords:

Миллий иқтисодиёт, рақобатбардошлик, барқарор иқтисодиёт, либераллаштириш, модернизация, диверсификация, рентабеллик, маҳсулот рақобатбардошлиги, корхоналарнинг рақобатбрдошлиги, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги

Abstract

Маълумки, рақобатбардошлик моҳиятан товар ишлаб чиқарувчиларнинг минимал рентабелликни таъминловчи нархда ташқи бозорда сотиш учун ишлаб чиқаришга бўлган қобилияти ҳисобланади.
Барқарор иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг асосида албатта таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобидан унинг рақобатбардошлигини ошириш масаласи туради.
Миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги турли шакл ва даражаларда намоён бўлади. Яъни, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги; мамлакат корхоналарининг рақобатбардошлиги; мамлакат иқтисодиёти
тармоқларининг рақобатбардошлиги; мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлиги; мамлакатнинг рақобатбардошлиги.

 

Author Biography

Равшан ХИДОЯТОВ, Жиззах политехника институти

“Иқтисодиёт ва менежмент” кафедраси доценти.

 

References

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар статегияси тўғрисида”ги ПФ-4947 –сонли Фармони. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил. 6-сон.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сонли фармони.

Ўзбекистон иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш муаммолари: назария ва амалиёт / Муаллифлар жамоаси: Р.О.Алимов, А.Ф.Расулев, А.М.Қодиров ва бошқ. . /С.С.Ғуломов таҳрири остида.- Тошкент, 2006 йил 440 бет.

Downloads

Published

2023-08-27