ЧИГИТНИ ЛИНТЕРЛАШДА ЭНЕРГИЯ-РЕСУРСТЕЖАМКОР ТЕХНОЛОГИЯ
Keywords:
Линтер, аррали цилиндр, вал, чигит, момиқ, тукдорлик, иш унумдорлик, сифатAbstract
5ЛП линтерда энг кўп электр энергия аррали цилиндрга сарфланиб, соатига 18,5 кВт ни ташкил қилади. Линтерда ички диаметри 100 мм бўлган арраларни ишлатилишида цилиндрнинг оғирлиги 197,94 кг бўлиб, уни 730 айл/мин да айланишида юқори тебраниш юзага келади ва керагидан ортиқ электр энергия ҳамда эҳтиёт қисмлар сарфланади. Бу камчиликларни камайтириш учун аррали цилиндрни вали қувурли конструкция этиб тайёрланди ва ишлаб чиқаришда синовдан ўтказилди. Синов натижаларига кўра қувурли валга эга бўлган аррали цилиндрнинг оғирлиги 152,86 кг бўлиб,
5ЛП линтердаги мавжуд аррали цилиндр оғирлигидан 45,1 кг га енгил эканлигидан цилиндрнинг ишлашида юзага келадиган тебраниш кескин камайди ва арраларни колосникларга тегмасдан ишлаши амалга оширилди. Натижада арра тишларини ейилиш даражаси кескин камайиб, арраларни ишлаш муддати 1,3 мартага узайтирилди, линтернинг
иш унумдорлиги ўртача 20 % га оширилди, чигитнинг сифати 8 % га, момиқнинг сифати 12 % га яхшиланди ва линтерни юклама билан ишлашида электр энергия сарфи ўртача 14,3 % га тежалиб, чигитни самарали линтерлашнинг энергия-ресурстежамкор технологияси барпо этилди.
References
Сулаймонов Р.Ш., Маруфханов Б.Х., Каримов У.Қ. Аррали линтернинг ишчи қисмларини такомиллаштириш ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш. Илмий ҳисобот. “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ. Тошкент. 2016.- 51 б.
Р.Ш. Сулаймонов, М.М. Очилов, Ш.Ф. Эшқувватов. 5ЛП линтернинг самарадорлиги бўйича изланишлар. Journal of innovative research in textile and light industry. 01.12.2022. Тошкент. 2022 й.
O’zDst 597:2016. Пахтанинг техник чигити, Техник шартлари. Чигитдаги нуқсонлар массавий улушини аниқлаш усуллари. Тошкент, 2011.- 16 б.
O’zDst 662:2011. Пахт момиғи, Техник шартлари. Ифлос аралашмалар ва бутун чигитларнинг массавий улуши. Тошкент, 2011.- 12 б.