АРРАЛИ ЖИН ТАЪМИНЛАГИЧИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Authors

  • Рустам Шенникович Сулаймонов “Пахтасаноат илмий маркази”
  • Ғулом Қувондиқ ўғли, Бектурдиев “Пахтасаноат илмий маркази”

Keywords:

Аррали жин, таъминлагич, қозиқли барабан, пахта, тозалаш самарадорлик, иш унумдорлик, сифат

Abstract

Аррали жиндаги таъминлагични самарадорлигини ўрганиш мақсадида Бўка тумани “APK Bo’ka” МЧЖ пахта тозалаш корхонасидаги 5ДП-130 русумли жинда С-6524 селекцияли I нав 2- синфли ва III нав 3- синфли пахталарда ўтказилган тадқиқот ишлари натижасида таъминлагичнинг тозалаш самарадорлиги навлар бўйича ўртача 9,0 % ва 10,28 % га тенг бўлиб, жин паспортидаги таъминлагич тозалаш самарадорлигига қараганда ўртача 5-6 % га кам эканлигини кўрсатди. Таъминлагичдаги автоматик бошқарув система йўқлигидан қозиқли барабанга пахтани нотекис узатилиши ва ёйилмаслигидан ҳамда қозиқли барабан конструкциясининг камчилигидан тозалаш самарадорлиги камлиги,
жин иш унумдорлигининг ва тола сифатининг пастлиги аниқланди. Ушбу камчиликларни кескин камайтириш учун қозиқлари ясси конструкцияли барабан таклиф этилди.
Лабораторияда ўтказилган тадқиқот ишларида автоматик бошқарув тизимга эга бўлган таъминловчи системада қозиқлари ясси конструкцияли барабанни қўлланилиши таъминлагич тозалаш самарадорлигини мавжуд таъминлагичга қараганда ўртача 5,3 % га оширди. Жинни иш унумдорлиги битта аррага ўртача 0,7 кг тола/арра соатга юқори бўлиб, жиндан кейинги тола сифати 0,27 (абс)% га яхшиланди.

 

Author Biographies

Рустам Шенникович Сулаймонов, “Пахтасаноат илмий маркази”

АЖ профессори

 

Ғулом Қувондиқ ўғли, Бектурдиев , “Пахтасаноат илмий маркази”

АЖ илмий ходими

 

References

Пахтани дастлабки ишлаш бўйича қўлланма. Ф.Б. Омоновнинг умумий тахрири остида. Тошкент. «Voris-nashriyot», 2008, 416 б.

Р.Ш. Сулаймонов, Б.Х. Маруфханов, У.Қ. Каримов. Автоматлаштирилган ва такомиллаштирилган аррали жинни ишлаб чиқиш. Илмий ҳисобот “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ. Тошкент. 2017. -55 б.

O’zDst 632:2010. Пахта толаси. Нуқсонлар ва ифлос аралашмалар массавий улушини аниқлаш усуллари. Тошкент. 2010.- 19 б.

Downloads

Published

2023-08-25